БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ – ДОЛЗАРБ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА

Authors

  • Асрор ҚОСИМОВ Бухоро давлат университети мактабгача таълим кафедраси ўқитувчиси

Keywords:

қобилият, шахс, ўқувчи, усул, ўқитувчи, тарбия

Abstract

Мақолада замонавий техника ва технологияларнинг ҳаётга кириб келиши инсон
фаолиятида, ижтимоий онгида катта ўзгаришлар бўлиши хусусида фикр баён этилган. Зеро,
олам тўғрисида ва инсоннинг ҳаётда тутган ўрни тўғрисидаги тасаввурлари ўзгармоқда,
тафаккури ва оламни тушинишнинг янги усуллари шаклланмоқда, маънавий-амалий
ўзлаштиришнинг янги воситалари ва усулларига ўтиш юз бермоқда. Таълимда ижодий
изланишлар ҳақиқий илмий назарияга, жамиятнинг ривожланиш қонуниятларига, ўқитишнинг
назарий асослари, шахс ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлари ва унинг
шакллантириш шароитлари тўғрисидаги билимларнинг кенг тизимига таянган ҳолдагина
мувафаққият қозонади.

Downloads

Published

2023-01-04